Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков минтақадаги “отишмалар муаммосини” ҳал қилишнинг энг тўғри йўли “Харков вилоятини қўшиб олиш” эканлигини айтган эди. Харков мэри Игор Терехов бунга берган изоҳида унинг сўзларини бемаънилик деб атади.
"Буни эшитиш жуда кулгили. Белгород вилояти Харковда фақат "БНР" (Белгород Халқ Республикаси) сифатида қабул қилинади. Шунинг учун у айтган бемаъни гаплари билан юпаниб юраверсин".
Тереховнинг эслатишича, рус қўшинлари Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери Харковни эгаллашга уринган, бироқ ўтган йилнинг сентябрида улар минтақани деярли бутунлай тарк этган.
"Маълумот учун, эслашим мумкинки, агар Белгород аҳолисини оладиган бўлсак, бу Харковнинг фақат битта туманига тенг келади. Шунингдек, тарих учун: бир вақтлар Белгород шаҳри Харков вилояти таркибида бўлган. Бироқ суверенитет ва ҳудудий яхлитликка келсак, бугунги кунда Украина суверен давлат, Харков Украина шаҳри бўлган ва кейин ҳам шундай бўлиб қолади”, деган Терехов.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.