Фаластиннинг Хамас ҳаракати бутун дунёни Исроилнинг Ғазо сектори ва Ливанга давом этаётган ҳужумларини қоралаш учун 4-октабр куни бўлиб ўтадиган «Ғазаб жумаси» намойишларига қўшилишга чақирди.
“Биз араб мамлакатлари ва ислом умматини ҳамда дунёнинг бошқа озод халқларини Фаластин ва Ливанга қилинган ҳужумларни тўхтатиш учун «Ғазаб жума куни»да иштирок этишга чақирамиз. Ҳар бир эркин одамнинг бурчи, бош кўтариб, содир бўлаётган воқеаларга ғазабини билдиришдир”, — деди Хамас.
Бу чақириқ Исроилнинг Ғазо секторида Фаластин халқига қарши деярли бир йил давом этган геноцид уруши, Ғарбий Соҳил ва Қуддус шаҳрига қарши кампанияси, шунингдек, Ливандаги кучайиши фонида амалга оширилди, дея тушунтирди Фаластин ҳаракати.
Ҳамас Фаластин тарафдорларини Исроилнинг Ғазо сектори ва Ливанга қилган ҳужумларига қарши норозилик намойишларида фаол иштирок этишни давом эттиришга, Исроилни қоралашга, жиноятларини исботлаш учун ҳаракат қилишга ва Тел-Авив билан алоқаларни узиш учун ҳукуматларига босим ўтказишга чақирди.
Ўзини «Ғазо секторида геноцидга чек қўйиш бўйича халқаро кампания» деб атаган гуруҳ ижтимоий тармоқларда худди шундай чақириқ билан чиқди. Нашр матнида айтилишича, «Ғазаб жумаси» Фаластин ва Ливанда ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланади.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
"Биринчи кунданоқ сиз: «Аллоҳ буюкдир», деб айтдингиз. У раҳмон ва раҳмлидир, дедингиз. У оламларнинг Роббидир, дедингиз. Сиз фақат Унга ишондингиз. Фақат Ундан ёрдам сўрадингиз...".
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Башар ал-Ассад ва унинг оиласига сиёсий бошпана бериш қарорини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий ПесковБир кун аввал ТАСС Кремлдаги манбага таяниб . Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Москвага етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга хорижга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди, дея Reuters хабар берди.