Хоразм вилояти, Янгибозор туманида яшовчи ота икки нафар фарзандларининг 18 ёшга қадар бўлган даври учун тўланиши лозим бўлган алимент пули ўрнига умумий ер майдони 600 кв.метр бўлган 6 хонали уйни совға қилди.
Мажбурий ижро бюросининг Янгибозор тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Қ.А.дан ундирувчи фуқаро Г.С. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш белгиланган.
Бюронинг Янгибозор тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор билан ўтказилган тарғибот тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига асосан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш имконияти мавжудлиги тушунтирилган.
Давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари, шунингдек, тушунтириш ишлари самара бериб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ота ўз фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган алимент тўлови учун Янгибозор тумани, “Халқобод” МФЙда жойлашган умумий ер майдони 600 кв.метр бўлган 6 хонали уйни турмуш ўртоғига нотариал тартибда расмийлаштириб берди.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Вазирлик томонидан қайд этилганидек, мамлакатда амалга оширилаётган бундай янгиликлар табиий компонентлар асосидаги юқори сифатли дори воситалари орқали биофармацевтика саноатини ривожлантириш имконини беради.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, юз, бўйин, қўл, оёқ ва сон қисмларидан куйиш жароҳатларини олган икки бола ҳам вафот этди, дейилади хабарда.
Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.