Кирсти Ковентри Халқаро Олимпия қўмитасининг янги раҳбари этиб сайланди. У бир неча карра Олимпия чемпиони ва Зимбабве спорт вазири саналади.
Ковентри яширин овоз беришда ташкилот аъзоларининг кўпчилик овозини қўлга киритди ва ХОҚни бошқарган биринчи аёл бўлди. ХОҚни 2013 йилдан бери бошқариб келаётган Томас Бах шу ёзда ўз лавозимини тарк этади.
ХОҚнинг янги президенти 2025 йил 24 июн куни лавозимига киришади. Кирсти Ковентри сузиш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпионатларининг кўп карра ғолиби ва медаль совриндори, кўплаб жаҳон рекордчиси. 2013 йилдан буён ХОҚ ва Зимбабве Олимпия қўмитаси аъзоси. 2018 йилдан бери у Зимбабве спорт, дам олиш, санъат ва маданият вазири лавозимида ишлаб келган.
Ковентридан ташқари, ХОҚ президенти лавозимига қуйидагилар ҳам кўрсатилган: Халқаро велоспорт раҳбари Девид Лапартиан; ХОҚнинг амалдаги вице-президенти Хуан Антонио Самаранч; Халқаро енгил атлетика федерациялари ассосиацияси (ИААФ) президенти Себастян Кое; Иордания шаҳзодаси Файсал ал-Ҳусайн; Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабе; Халқаро чанғи ва сноуборд федерациясини бошқарадиган мультимиллионер Йохан Элиас.
Украина президенти ўзининг Теlegram-каналида Россия армияси Владимир Путин томонидан эълон қилинган “Пасха сулҳини”ни бир суткада 2 минг мартадан ортиқ бузганини маълум қилди.
2025 йил февраль ойида, Франциянинг "Le Point" журнали ўз манбаларига таяниб, Трамп гўёки Ғалаба кунида Москвага ташриф буюриш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.
U17 Осиё кубоги мусобақаси финалида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўсмирлар терма жамоаси ўртасидаги ўйинда ватандошларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.