Халқаро олимпия қўмитаси россияликларга 2024 йилги Олимпиадада қатнашишга рухсат берди

Халқаро олимпия қўмитаси россияликларга 2024 йилги Олимпиадада қатнашишга рухсат берди

Халқаро олимпия қўмитаси (МОҚ) ўзининг расмий сайтида 2024 йил ёзида Парижда бўлиб ўтадиган ўйинларга Россия ва Беларус спортчилари нейтрал мақомда қабул қилинганини эълон қилди.

Ўз йўналишлари бўйича саралаш имкониятига эга бўлган спортчилар мусобақаларда қатнашишга рухсат этилади.

2022 йилда Украинада махсус операция бошланиши фонида Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах халқаро федерацияларга россиялик спортчиларни халқаро мусобақалардан четлаштиришни тавсия қилди. 2023 йил 25 январда ХОҚ махсус операция ўтказилишини қўллаб-қувватламаган россиялик спортчиларнинг халқаро мусобақаларда нейтрал мақомда иштирок этишига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилганди.

2023 йил 12 октябрда ХОҚ ДҲР, ЛҲР, Запорожье ва Херсон вилоятлари Олимпия кенгашлари Россия ташкилотига киритилганидан сўнг, кейинги огоҳлантиришгача РОC фаолиятини тўхтатиб қўйишини эълон қилди. Шу билан бирга, ҲОҚ россиялик спортчиларни 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига киритиш бўйича қарорни талаб қилинган вақтда қабул қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!