Халқаро ҳамжамиятнинг ишончи, рағбати ва эътирофи Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайлангани тимсолида яна бир бор намоён бўлди

A A A
Халқаро ҳамжамиятнинг ишончи, рағбати ва эътирофи Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайлангани тимсолида яна бир бор намоён бўлди

2020 йил 13 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида бўлиб ўтган сайловларда Ўзбекистон миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига уч йил муддатга – 2021-2023 йилларга сайланди. Мамлакатимиз учун БМТга аъзо 191 давлатдан 169 таси овоз берди.

 Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал САИДОВ билан ушбу улкан ютуқнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва масъулияти ҳақида суҳбатлашдик.

 – Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайлангани, авваламбор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мақсад этиб белгилагандек ва ўзи орзу қилгандек яшашга интилаётган, Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатиб берилган ёруғ истакларига яраша янгидан-янги самараларга эришаётган янги Ўзбекистон халқи қўлга киритган яна бир оламшумул ютуқдир, – деди А.Саидов.

Бу – давлат раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси ушбу соҳада давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш, халқаро майдонда мамлакат нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганининг ёрқин далолатидир.

Бу – Миллат Сардори раҳбарлигида Ўзбекистоннинг мутлақо янгиланган ташқи сиёсатини амалга ошириш, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, Марказий Осиё минтақаси давлатлари билан муносабатларни ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш масалаларига алоҳида урғу берилаётгани халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътироф этилгани ҳамда қўллаб-қувватланаётганининг ўзига хос ифодаси ҳамдир.

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида таъкидлаганидек, "Жамиятни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларимиз натижасида янги Ўзбекистон шаклланмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиздаги демократик ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олди".

Кейинги йилларда аҳоли ва партияларнинг сиёсий фаоллиги, фуқаролик жамияти институтларининг роли, оммавий ахборот воситаларининг таъсири тобора ошиб бормоқда. Биз учун гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат ҳам бутунлай ўзгарди. Мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилинди.

БМТнинг фуқаролиги бўлмаган инсонлар сонини камайтиришга қаратилган чақириғига жавобан жорий йилнинг ўзида 50 минг юртдошимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилди. Мамлакатимизда диний эркинлик борасида ҳам вазият кескин яхшиланди. Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик янада мустаҳкамланмоқда.

Судларнинг чинакам мустақиллиги ва қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Коррупцияга қарши муросасиз кураш янги босқичга кўтарилди.

Ўзбекистон сўнгги йилларда эришган бу каби муҳим натижаларнинг барчаси БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши асосий вазифалари билан уйғун ва ҳамоҳанг. Бинобарин, мазкур Кенгашнинг бош вазифаси – эркинлик, қонун устуворлиги ва адолатни тарғиб қилишдир.

Шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши жаҳон бўйлаб бу борадаги вазиятни назорат қилиб, ҳукуматларга кўрсатма ва тавсиялар бериб боради. Энг муҳими, мазкур Кенгашга аъзо ҳар бир давлат ўз мажбуриятларини ёдда тутиши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари билан боғлиқ мезонларга амал қилишда намуна бўлиши лозим.

Шу маънода, Ўзбекистоннинг ана шу юқори халқаро органга аъзолик учун интилгани бежиз эмас. Бу самарадор саъй-ҳаракат давлатимиз БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзосига юклатиладиган мажбуриятларни астойдил бажариш ва инсон ҳуқуқларини глобал миқёсда ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаганидан далолатдир.

– Бу борада қандай тайёргарлик ишлари амалга оширилди?

– БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 2021-2023 йилларга сайланиши учун Ўзбекистон номзодини илгари суриш вазифаси давлатимиз раҳбари томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгилаб берилганди. Шу асосда ўтган даврда  комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва изчиллик билан амалга оширилди.

Хусусан, аввало, мавжуд тартиб-қоидаларга асосан номзодлик БМТ Бош Ассамблеяси рўйхатидан ўтказилди ва дипломатик саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди.

2019 йил октябрь ойида эса БМТ Бош Ассамблеясининг 60/251-сонли резолюциясига мувофиқ, БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 2021-2023 йилларда тақдим этиладиган Ихтиёрий мажбуриятлар ва ваъдалар"  ҳужжати тадқим этилди. Шунингдек, ушбу ваъдаларни қисқа таҳлил қилувчи яна 2 та ҳужжат тайёрланди.

Мазкур ҳужжатлар БМТ Бош Ассамблеяси ва Инсон ҳуқуқлари кенгашида ҳамда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари орқали аъзо-давлатлар ўртасида кенг тарқатилди.

Ўзбекистон тақдим этган "Ихтиёрий мажбуриятлар ва ваъдалар"да мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган ютуқлар ва амалага оширилаётган ислоҳотлар билан бирга, бу борада келгусида бажариладиган вазифалар ҳам акс эттирилган. Халқаро, минтақавий ва миллий доираларда Ўзбекистоннинг истиқболдаги мажбуриятлари ва режалари батафсил тақдим қилинган.

Ушбу мажбуриятларни 2030 йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартиби доирасида амалга ошириш белгиланган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунга қадар режадаги айрим ихтиёрий мажбуриятларни бажаришга киришилган.

– Шу ҳақда батафсилроқ тўхталиш мумкинми?

– Бу ўринда Ўзбекистон тақдим этган "Ихтиёрий мажбуриятлар ва ваъдалар" учта йўнилиш – халқаро, минтақавий ва миллий даражалардаги бир қатор муҳим вазифаларни ўзида қамраганини алоҳида таъкидлаш лозим. Аввало, халқаро кўламдаги вазифалар ҳақида тўхталамиз.

Ўзбекистон БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида жаҳон миқёсидаги ва минтақавий масалаларни ҳал этишда ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Бу борада қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни илгари суриш, БМТ билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган ва изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз БМТ Бош котиби илгари сурган «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллиги: келажакка нигоҳ» мавзусида туркум Глобал мунозаралар ўтказиш ташаббусини тўла қўллаб-қувватлади. Шу ташаббус доирасида жорий йил давомида миллий ва халқаро ҳамкорларимиз билан учта глобал онлайн мунозара ташкил қилдик.

Ушбу он-лайн шаклдаги глобал мунозараларда БМТ ва унинг тузилмалари, хусусан, Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНЕСКО, БМТРД, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Бошқармаси, ЮНФПА, ЮНИСЕФ, Халқаро миграция ташкилоти ҳамда Прламентлараро иттифоқнинг юқори лавозимли вакиллари иштирок этди.

Хусусан, Глобал мунозараларнинг биринчиси: «Ўзбекистон ва БМТ: Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ҳамкорлик» деб номланди. Анжуман 2020 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан видеоконференция алоқаси шаклида ташкил этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Форум иштирокчиларига мурожаатида таъкидлаганидек, "Ўзбекистон БМТнинг Низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро шартномаларнинг мақсад ва тамойилларига содиқ ҳамда ўз зиммамизга олган мажбуриятларимизни оғишмасдан бажариб келмоқдамиз. Бу биз амалга ошираётган, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар стратегиясининг энг муҳим йўналишларидан биридир".

Маълумки, бундан беш йил аввал БМТга аъзо-давлатлар 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш кун тартибини қабул қилганди. БМТ Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессиясида бугунги коронавирус инқирози шароитида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас.

Нега деганда, дунё тарихий кўламларга эга бўлган, яъни кейинги 50 йил давомида кузатилмаган энг йирик таҳдид ва инқирозга дуч келиб турибди. БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари инсониятни ҳимоя қилиш ва фаровонлигини оширишга йўналтирилган бўлиб, бу борада якдиллик билан саъй-ҳаракат қилиш учун ўзига хос чақириқ ҳисобланади.

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг қатъий тарафдоридир. Мамлакатимизда 2017-2021 йиллар доирасида амалга оширилаётган Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари Барқарор ривожланиш мақсадларига тўла мос тушади.

2018 йилда Ҳукумат томонидан Барқарор ривожланиш соҳасидаги 16 та Миллий мақсад ва шу мақсадлар билан боғлиқ равишда 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган 127 та вазифа тасдиқланган. Ана шу Миллий мақсад ва вазифаларни имплементация қилиш бўйича "Йўл харитаси" қабул қилинган. Бош вазир ўринбосари бошчилигидаги Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилган.

Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича Миллий индикаторлар муваффақият билан амалда татбиқ этилмоқда. Мамлакатимиз Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича ўзининг биринчи Ихтиёрий миллий шарҳини кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиб, БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий кенгашига тақдим этди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, халқаро экспертлар Ўзбекистонда 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадлари Кун тартиби ижросига ижобий муносабат билдирмоқда.

Айниқса, мамлакатимизнинг пандемиядан кейин Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, маданий мероснинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги роли ва ҳиссаси, барқарор ижтимоий ривожланишни таъминлаш мақсадида барча учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш зарурлиги тўғрисидаги нуқтаи назари юқори баҳоланаётгани диққатни тортади.

Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши доирасидаги ўзаро ҳурмат ва мулоқот принципларига таянадиган ҳамда сиёсатлаштириш, икки хил стандарт ва нохолис танлов бўйича ёндашиш каби ҳолатлардан холи бўлган кўп томонлама ҳамкорликни рағбатлантириш ишига ҳисса қўшиб келмоқда.

 Жумладан, мамлакатимиз делегацияси 2019 йил сентябрида Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 42-сессиясида иштирок этганини қайд этиш мақсадга мувофиқдир.

– Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлиш учун зиммасига олган "Ихтиёрий мажбуриятлар ва ваъдалар"да кўзда тутилган минтақавий ва миллий кўламдаги тадбирлар қандай бажарилмоқда?

– Шу йил 12-13 август кунлари бўлиб ўтган ёшлар ҳуқуқларини тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми нафақат мамлакатимиз ва минтақамиз, балки бутун сайёрамиз ёшларининг ҳаётини яхшилаш учун глобал ҳамкорликнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлашга қаратилгани билан ғоятда аҳамиятлидир. 

Халқаро анжуманда "Ёшлар-2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари" номли Самарқанд резолюцияси қабул қилинди. Ҳужжатда, жумладан, ёшлар ҳуқуқлари – ҳар ким фойдаланиши зарур бўлган, аммо айримлар ёшининг кичиклиги туфайли бундай имкониятдан маҳрум этилган ҳуқуқлар экани қайд этилган.

Яқинда Самарқанд резолюцияси БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тақдим этилди. Шунингдек, у ЕХҲТ Доимий кенгаши ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилгани бежиз эмас. Чунки Самарқанд резолюцияси ҳозирги замон давлатларининг ривожланиши билан боғлиқ барча жараёнларда ёшларни янада кенг жалаб этиш зарурлигини ҳар томонлама тасдиқлашга хизмат қилади.

         Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлиги ҳдоирасида кейинги 4 йилда ўтган 75 йил давомида эришилмаган ниҳоятда муҳим ва юксак натижалар қўлга киритилди.

Биргина мисол: 1993 йил 25 июнь куни Вена шаҳрида БМТ шафелигида бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон конференциясида қабул қилинган Вена декларацияси ва Ҳаракатлар дастурида ҳар бир давлат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишни тавсия қилинган.

Орадан 27 йил ўтиб, давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 22 июнда имзоланган Фармон билан юртимиз тарихида биринчи марта Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақдаги маълумотлар БМТнинг олтита тилида нашр этилди ва Бош Ассамблеянинг 74-сессияси расмий ҳужжати сифатида тарқатилди.

Миллий стратегияни тасдиқлаш тўғрисидаги маълумотлар БМТнинг Расмий ҳужжатлар тизимига ҳам  жойлаштирилди. Натижада дунё жамоатчилиги Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг араб, инглиз, испан, хитой, рус ва француз тилларидаги матни билан танишиши учун қулай имконият юзага келди.

Миллий стратегия доирасида 53 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш, 37 та чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда 8 та халқаро шартномани ратификация қилиш – жами 98 та ҳужжат устида изчил иш олиб бориш белгиланган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши юзасидан 2020 йил 10 сентябрь ҳолатидаги мониторинг натижалари «Йўл харитаси»нинг жами 78 бандидан 17 таси бўйича ижро муддати якунлангани, 7 та банд бўйича ишлар ўз муддатида бажарилганини кўрсатди. Ҳатто 2 та бандда белгиланган вазифалар муддатидан олдин адо этилгани эътиборлидир.

Сўнгги йилларда Олий Мажлис томонидан ижтимоий соҳада 30 дан зиёд қонун қабул қилинди. Хусусан, "Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида", "Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида", "Касаба уюшмалари тўғрисида", "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги қонунлар шулар жумласига киради.

Парламентимиз томонидан 10 дан ортиқ халқаро шартнома, шу жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг 4 та Конвенцияси ратификация қилинди.

Камбағалликка барҳам бериш, аҳоли соғлиғини яхшилаш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, экология муаммоларига ечим топиш, гендер тенгликни таъминлаш каби муҳим соҳаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Гендер тенгликни таъминлаш бўйича комиссия ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш тузилган бўлиб, уларнинг фаолиятида парламент аъзолари иштирок этмоқда.

Мамлакатимиз ҳаётининг бошқа соҳалари қатори суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган шиддатли ислоҳотлар амалий натижасини бермоқда. Ушбу йўналишда янги қабул қилинган қонунлар, жорий этилаётган таъсирчан аниқ механизмлар, тобора кўпайиб бораётган оқлов ҳукмлари – бу каби ижобий омиллар юртдошларимизда адолат, бахтли ҳаёт ва келажакка ишончни янада мустаҳкамламоқда.

Суд-ҳуқуқ соҳасида эришилаётган самаралар халқаро кўламда ҳам эътироф этилмоқда. Жумладан, яқинда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари, шунингдек АҚШ Давлат департаменти ўз ҳисоботларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган шиддатли ўзгаришлар, хусусан, диний эътиқод эркинлигини таъминлаш ва одам савдосига барҳам бериш борасидаги ислоҳотларга ижобий муносабат билдирди.

Жорий йилда мазкур соҳада қўлга киритилган ютуқлар ҳақида сўз борганда, авваламбор, БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи юзасидан ўз маърузасини БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг навбатдаги сессиясига тақдим этганини алоҳида таъкидлаш лозим. Ушбу маърузада Ўзбекистонда кейинги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида эришилган ижобий натижалар алоҳида таъкидланган.

БМТ Махсус маърузачиси Президент Шавкат Мирзиёев ўз лавозимини бажаришга киришган пайтидан бошлаб амалга оширган муҳим ишлар қаторида, жумладан, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқшуносларнинг ўз касбий фаолиятини янада эркин бажаришини таъминлашга қаратилган ислоҳотнинг кўплаб амалий натижаларини бирма-бир санаб ўтгани эътиборга сазовор.

– БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши қандай орган ва унга аъзолик сайловлари қай тарзда бўлиб ўтади?

– БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши БМТ Бош Ассамблеясининг органи бўлиб, 2006 йилда ташкил этилган. Кенгаш ўз мажлисларини мунтазам, йилида камида уч марта ўтказади.

Ушбу сессиялардан бири асосийси саналади ва унинг иши ўн ҳафта давом этади. Кенгаш аъзоларининг учдан бир қисми талаби асосида, жумладан, муайян мамлакатлардаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ташвишли аҳволни ўрганиш мақсадида махсус фавқулодда сессиялар ҳам чақирилиши мумкин.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши қароргоҳи Женева шаҳрида жойлашган. Бош  Ассамблеянинг 60/251-резолюцияси 7-бандига мувофиқ, "Кенгаш таркибига 47 та аъзо-давлат киради ва уларнинг ҳар бири Бош  Ассамблеянинг кўпчилик аъзолари томонидан бевосита яширин овоз бериш йўли билан сайланади".

 БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолик учун бешта минтақадан давлатлар танланади. Яъни, Осиё-Тинч океани, шу жумладан, Марказий Осиё минтақасидан – 13 аъзо, Африкадан – 13 аъзо, Шарқий Европадан – 6 аъзо, Лотин Америкаси ва Кариб давлатларидан – 8 аъзо, Ғарбий Европа ва бошқа минтақалар, жумладан, АҚШ, Канада ва Исроил давлатлари орасидан – 7 аъзо  уч йил муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

БМТ Бош Ассамблеяси сессияси делегатлари куни кеча БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 15 та аъзо давлатни сайлади. Улар сафида Ўзбекистон, шунингдек Буюк Британия, Боливия, Хитой, Габон, Кот-д'Ивуар, Куба, Малави, Франция, Покистан, Мексика, Непал, Россия, Сенегал ва Украина бор.

Бу галги сайловда бўшаб қолган 15 та аъзолик ўрнига Осиё-Тинч океани, шу жумладан, Марказий Осиё минтақасидан – 4 аъзо, Африкадан – 4 аъзо, Шарқий Европадан – 2 аъзо, Лотин Америкаси ва Кариб давлатларидан – 3 аъзо ҳамда Ғарбий Европа ва бошқа минтақалар, жумладан, АҚШ, Канада ва Исроил давлатлари орасидан – 2 аъзо  сайланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси доирасидаги ушбу дастлабки сайловларда Ўзбекистон учун БМТга аъзо 191 давлатдан энг кўпчилиги – 169 таси овоз берди. Осиё гуруҳидан Покистон ҳам 169 овоз тўплади. Шунингдек, Непал – 150 та, Хитой – 139 та, Саудия Арабистони – 90 та овоз олди. Кенгашга сайланган янги аъзоларнинг ваколати 2021 йил 1 январдан бошланади.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси бўлишидан кўзлаган мақсади эзгу ва холис. Биз мамлакатимизда ҳам, жаҳон миқёсида ҳам ҳуқуқ ва қонун устувор бўлиши, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳар томонлама таъминланиши, ҳимоя қилиниши ва рағбатлантирилиши тарафдоримиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Хаби Алонсога "Реал"нинг юлдуз вингери керак эмас

Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.

Эрон жасорат кўрсатмоқда

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".

Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда — Bild

Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда.

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

"Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим"

Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим — Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур лавозимни қандай эгаллаганини айтиб берди.

F-35 энди яширина олмайди! Россия ва Хитой радарлари америкалик қирувчиларни аниқлаяпти

Россия ва Хитой радарлари Американинг F-35 қирувчи самолётларини аниқлаши ва кузатиши мумкин, деб ёзади The National Interest.

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Лавров "Бундай сўзларни айтиш учун сурбет одам бўлиш керак”

Жумладан, ГФРнинг янги канцлери жаноб Мерцнинг Германия яна Европага раҳбарлик қилиш вақти келгани ҳақидаги нутқи.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Россияда якун ясалди: СССР йўқ бўлди

Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Россияликлар Сумига ёриб кирди, шиддатли жанглар давом этмоқда

Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.

Руслар Купянскни ер билан яксон қилди

Маъмурият раҳбарининг сўзларига кўра, ҳудудда тахминан 1700 нафар фуқаро қолган.

Россия “Искандер М” ракеталарини такомиллаштирди. Улар манёвр қилиб учади

Россия "Искандер М" баллистик ракеталарини такомиллаштирди, шу боис Патриот тизимларига уларни уриб тушириш қийинлашди.

Ғалаба Путин томонидами? АҚШ разведкаси нимани аниқлади?

АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.

Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахт босиб қолган одам ҳалок бўлди

Иккинчи фуқарога бош мия жароҳати сабабли жарроҳлик амалиёти ўтказилган, у ҳозирда оғир ҳолатда реанимация бўлимида даволанмоқда.

Россия бутун Украина бўйлаб кенг кўламли комбинацияланган зарбалар берди — ОАВ

Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.

Чилонзорда Nexia-3 ва Lacetti тўқнашди

ЙТҲ натижасида ҳар иккала транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳамда Nexia-3 автомашина йўловчисига биринчи ёрдам кўрсатилган.

Фарғонада 49 ёшли аёл ҳам кўкнори билан қўлга тушди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Таиландда яна бир полиция вертолёти ҳалокатга учради

Расмийларнинг билдиришича, вертолёт ҳалокатга учрагунга қадар уч киши ҳалок бўлган ва бир киши парашютдан сакрашга муваффақ бўлган.

“Бу энг бемаъни гап!” — АҚШ баёнотига Ғазодан жавоб

Фаластинлик таҳлилчи АҚШ элчисининг ҲАМАС ёрдамни ўзлаштирмоқда деган даъвосини рад этди.

“Анъаналаримизни масхара қилишди”: Марубо қабиласи 180 миллион долларлик даъво қўзғади

Амазонка қабиласи уларни "порнога тобе" деб тасвирлаган мақола сабабли New York Times’га қарши суд даъвоси очди.

Лукашенко: "Бизнинг авлоддан кейин эркак қолмайди"

Лукашенко демографик инқироз "эркаклар тугаб қолгани" билан боғлиқлигини таъкидлади.

Кислица Истанбул музокараларининг тафсилотларини маълум қилди

Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.

Жиноятчи Исроил қамали оқибати: Ғазода болалар туғилмай туриб ҳалок бўлмоқда

Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.

Оқ уй “жанг майдони”га айланди: У ерга бориш — сиёсий тузоқми?

Трампнинг Овал кабинетдаги “қаттиқ танбеҳлари” дунё етакчилари учун янги муаммога айланди

Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилди

Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.

Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Гамбург вокзалидаги пичоқли ҳужум оқибатида жароҳатланганлар сони 18 кишига етди

Bild'нинг ёзишича, 39 ёшли немис аёли руҳий касалликка чалинган бўлган ва жиноятдан сўнг психиатрия бўлимига ётқизилган.

Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

Воқеа Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида содир бўлган

Самарқандда дала ҳовлида боқилаётган шер боласи аниқланди

Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

Бухородаги заправкада ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин ўчиришга ҳаракат қилган фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилган.

Лавров: Россия Украинадаги русийзабонларни Зеленский "хунта"сидан озод қилади!

Россия бутун Украинани, айниқса, рус тилли аҳолини Зеленский "хунта"сидан "озод қилиш" ниятида эканлигини Лавров маълум қилди.

Дунёда Россия қуролларига қизиқиш ортиб бормоқда — Путин

"Ўзимизга керакли ҳамда экспорт потенциалига эга бўлган истиқболли ҳарбий маҳсулотларга алоҳида эътибор қаратиш керак".

Очлик, бомбардимон ва ўлим: Ғазода инсоният ҳалок бўлмоқда

Ғазо шимолида жойлашган турар-жой биносига Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.

Дунёда Россия қуролларига қизиқиш ортиб бормоқда — Путин

"Ўзимизга керакли ҳамда экспорт потенциалига эга бўлган истиқболли ҳарбий маҳсулотларга алоҳида эътибор қаратиш керак".

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Очлик, бомбардимон ва ўлим: Ғазода инсоният ҳалок бўлмоқда

Ғазо шимолида жойлашган турар-жой биносига Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.

Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган "Хоразм снаряд портлабди" деган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Хоразмда металломга топширилган снаряд портлаб кетди. Қурбон бор

Манбага кўра, снарядлар Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳарбий хизматчилардан сотиб олинган.

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар туфайли 45 киши ҳалок бўлди

Уттар-Прадеш ҳукумати жабрланганларга молиявий ёрдам кўрсатишини эълон қилди.

АҚШ 75 ёшли жиноятчини қатл қилди

АҚШ 1989 йилда оиласини пичоқлаб ўлдирган, аммо охиригача айбини тан олмаётган 75 ёшли жиноятчини қатл қилди.

Даҳшат: она ўз қизини ўлдириш учун 100 минг рубль эвазига киллер ёллади

Бу ҳақда Life.ru нашри ШОТ Телеграм-каналига таяниб хабар берди.

Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар муштлашди

Тўқнашувда ўндан ортиқ киши қатнашган. Шу билан бирга, улардан бири оломонни тарқатишга уринган ва «раҳбар муаммони ҳал қилади» деб айтган.

Сан-Диегодаги самолёт ҳалокати натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Эддининг айтишича, самолётнинг қулашига тонгда бу ҳудудда кузатилган қуюқ туман сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Эрон Озарбайжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни ўлимга ҳукм қилди

Маҳкумнинг исми ошкор этилмади. ОАВ хабарига кўра, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг аниқ ҳолатлар кўрсатилмаган ҳолда ижро этилган.

Тошкент вилоятида битирувчилар “сўнгги қўнғироқ” учун пул ўғирлади

Ангренда 15–17 ёшдаги тўрт нафар мактаб ўқувчиси “Damas” автомашинасидан 11 миллион сўмни ўғирлади

Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзоси қамалди

Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Андижондаги мактабда 10 синф ўқувчиси дарс пайтида ўқитувчисига мушт туширди

Ўқувчи ўзини ўқитувчи ҳақорат қилгани ва шапалоқ туширганини, шундан сўнг ўзини ҳимоя қилганини айтган.

Оқ уй Эронни ядровий файл ҳақида огоҳлантирди

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Леавитт журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.

Линколннинг қонга бўялган қўлқоплари аукционда 1,5 миллион долларга сотилди

Бу ҳақда Freeman's-Hindman ауксион уйи хабар берди.

Агар санкциялар бекор қилинса, Эрон ядровий фаолиятини назорат қилишга рухсат беради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи СНН телеканалида маълум қилди.

АҚШДА ҳар бешинчи бола семириб кетган

Бу ҳақда Америка президенти Доналд Трамп Оқ уйда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди

Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.

Тактик ядро қуроли: Россия МиГ ва Су самолётларига янги ракета ўрнатмоқда

Россия тактик ядро зарядли янги бошқариладиган авиация ракетасини жорий этмоқда

Босиб олинган Ғарбий Соҳилда бир нечта кўчманчилар ҳужумлари ҳақида хабар берилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳил ва босиб олинган Шарқий Қуддусда кеча ва бугун кўчманчилар ҳужумлари авж олди:

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

Дунё бўйлаб ўғирланган iPhone'лар айнан бир жойда тўпланади

Financial Times таҳририяти дунё бўйлаб iPhone'лар ўғирланишига оид йирик журналистик суриштирувни эълон қилди.

Фирибгар келиннинг сири фош бўлди

Фирибгар келиннинг сири фош бўлди

Шимолий Корея Япония денгизи томон қанотли ракеталарини учирди

Ҳозирда снарядлар денгизга тушгани тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистонда экологик ва атроф-муҳит бўйича Марказий Осиё тадқиқот маркази ташкил этилади

Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.

Қамчиқда Cobalt хандаққа тушиб кетди

Автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган.

​​​​​​​АҚШда Исроил элчихонасининг икки ходими ўлдирилди

Гумонланувчи қўлга олинган.

Тожикистонда 2 ёшли бола боғчада каравотга осилиб қолиб, вафот этди

Маълумотларга кўра, лоқайдликка йўл қўйган 29 ёшли ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган шахснинг қариндошига 100 млн. сўм зарар ундирилди

Жумладан, қарздорга ижро ҳужжати мазмуни тушунтирилиб, унинг талабини бажармаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилган.

Марко Рубио: "Биз Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш ҳажми ошишини кутяпмиз"

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил томони билан Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб бораётганини таъкидлади.

Покистонда террорчи мактаб автобусини портлатиб юборди

Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Байден ҳақида даҳшатли даъво: “Умри 1,5 йилдан кўп қолмаган”

Саратоннинг тезкор шакли ташхиси қўйилган Байденнинг умри 12 ойдан 18 ойгача қолган бўлиши мумкин.

Қизлар армияда хизмат қилмаган йигитларга турмушга чиқмаслиги керак

Қирғизистонлик депутат Надира Нарматова парламент йиғилишида шундай фикр билдирди.

Сурхондарёда фуқаролар қовундан заҳарланаётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентда фастфуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаги кесиб ташланди

Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.

Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди

Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .

АҚШ Эрон ядровий иншоотларига яқин орада зарба беришини эълон қилди

Бу ҳақда вазиятдан хабардор америкалик расмийларга таяниб CНН хабар бермоқда .

Исроил Ғазода ўзини-ўзи мудофаа амалиётини кенгайтирди

Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.

АҚШ бир қанча давлатлар билан фаластинликларни Ғазодан кўчириш имкониятини муҳокама қилмоқда

Қўшма Штатлар Ғазо секторидаги фаластинликларни у ерга вақтинча жойлаштириш имкониятини сўраб бир қатор давлатларга мурожаат қилди.