Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) Кенгаши 2014 йил июль ойида Донбасс осмонида Украина устида қулаган Malaysia Airlines'га тегишли Boeing самолёти — MH17 рейсининг ҳалокати учун Россияни расман жавобгар деб топди. Бу ҳақда Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. Ҳалокат натижасида 298 киши ҳалок бўлган.
ICAO Кенгаши Россияни халқаро фуқаролик авиацияси тўғрисидаги Чикаго конвенциясини бузганликда айблади. Россия томонидан товон пули тўлаш масаласи ICAO Кенгаши томонидан кейинроқ кўриб чиқилади.
💬 «ICAO Кенгашининг бугунги қарори — Россия Федерациясини жавобгарликка тортиш йўлида яна бир муҳим қадамдир», — деди Украина элчиси Юлия Ковалив, у шунингдек ICAOдаги Украина вакили ҳисобланади.
Boeing самолёти ҳалокати бўйича халқаро тергов гуруҳи MH17 рейси Россияга тегишли «Бук» зенит-ракетаси тизимидан отилган ракета билан уриб туширилганини аниқлаган.
2022 йилда Гаага шаҳар суди ўзини ДНР деб эълон қилган ташкилотнинг собиқ мудофаа вазири Игорь Стрелков ва яна икки кишини самолёт ҳалокатида айбдор деб топиб, уларни сыртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.
Россия бу иш бўйича ўз позициясини бир неча марта ўзгартирган ва 2022 йилда Украинага қарши кенг кўламли урушни бошлаганидан сўнг, 2022 йил 15 мартдан кейин қабул қилинган Европа суди қарорларини бажармаслик ҳақида қонун қабул қилган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.