Хабиб Нурмагомедов Ўзбекистондан ажойиб совға қабул қилиб олди

Хабиб Нурмагомедов Ўзбекистондан ажойиб совға қабул қилиб олди

Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари асоссиацияси раиси ўринбосари Ҳасан Эргашев енгил вазн тоифасида россиялик UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедовга Ўзбекистондан совға юборди.

Совға қутисининг ичидан қуритилган мевалар: майиз, ёнғоқ, бодом, шўрданак, туршак каби маҳсулотлар жой олган.

Ўз навбатида, Хабиб Instagram тармоғидаги саҳифаси орқали ҳамюртимизга миннатдорчилик билдирган.

Ҳасан Эргашев январь ойидан буён аралаш жанг санъатлари асоссиациясида ишлаб келаётганини таъкидлаш лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!