Қўшма Штатлар 56 фоиздан ортиғи Россиянинг "Газпром нефт" ва "Газпром" компанияларига тегишли бўлган Сербиянинг NIS (Naftna industrija Srbije) нефт-газ компаниясига қарши тўғридан-тўғри санкциялар жорий қилишни режалаштирмоқда. Санкциялар 15-мартдан кучга кириши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич Сербия ҳукумати йиғилишида маълум қилди.
Вучичнинг айтишича, бундай қарор Сербиядаги нефтни қайта ишлаш ва нефт-кимё корхоналари учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Шу муносабат билан у янги Америка маъмурияти билан учрашиш учун АҚШга боришни режалаштирмоқда. Унинг ташрифи 20-январга, Доналд Трамп инаугурацияси кунига мўлжалланган.
“Биз ўз овозимизни Американинг янги маъмурияти эшиттириш учун курашдик. Мен Трампдан кўп нарса кутаман ва Сербия фуқароларини хурсанд қиладиган ўзгаришларга умид қиламан”, — деди Вучич.
Вашингтондаги музокаралардан сўнг Вучич Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи. У инқироздан чиқиш учун мумкин бўлган қадамларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Вучичнинг сўзларига кўра, суҳбат 25-27 январ кунлари бўлиб ўтиши мумкин.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.
Айни дамда қутқарув операциясида: 55 нафар қутқарувчи, 5 та сув кемаси, 2 та учувчисиз учиш аппарати, сув ости қидирувлари учун акс садо-садогор, 10 та техника иштирок этмоқда.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, вируснинг асосий симптомлари йўтал, тумов, ҳансираш, иситма, бош оғриғи бўлиб, уни махсус даволаш усули мавжуд эмас.