Вучич Косоводаги вазият жуда ёмон томонга ривожланиши мумкинлигидан хавотир билдирди

Вучич Косоводаги вазият жуда ёмон томонга ривожланиши мумкинлигидан хавотир билдирди

Сербия президенти Александр Вучич Россиянинг Белграддаги элчиси Александр Ботан-Харченко билан учрашувда қисман тан олинган Косоводаги вазият жуда ёмон йўналишда ривожланиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

“Президент Вучич Россия элчисига кечаги воқеалар ҳақида маълумот берди ва вазият ўта ёмон йўналишда ривожланиб бораётганидан қўрқиб, сербларга нисбатан зўравонлик ва қабиҳ камситишлардан хавотир билдирди”, — дея ТАСС агентлигидан иқтибос келтирган Сербия раҳбари матбуот хизмати.

Вучич бу ҳолат бутун минтақада кескинликни кучайтираётганини таъкидлаб, Косово махсус кучларини олиб чиқиб кетишни ва дунё ҳамжамиятининг муносабатини талаб қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!