Володин расмий ташриф билан Эронга боради

Володин расмий ташриф билан Эронга боради

Эрон парламенти жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Муҳаммад Садекияннинг маълум қилишича, Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин 23 январь, душанба куни расмий ташриф билан Теҳронга келади.

“Россия Давлат думаси спикери эртага, душанба куни Россия парламенти делегацияси бошчилигида Эронга ташриф буюради”, — деди у РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.

Садекияннинг сўзларига кўра, томонлар Россия ва Эрон ўртасидаги транспорт, энергетика ва сармоя масалалари бўйича келишувларни муҳокама қилиш ниятида.

19 январь куни Россия президенти Владимир Путин эронлик ҳамкасби Иброҳим Раиси билан музокара ўтказганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!