Volkswagen тез орада Калуга шаҳридаги заводини сотади

Volkswagen тез орада Калуга шаҳридаги заводини сотади

"Сотиш жараёни ҳали тугалланмаган. Бироқ, биз жараённи тезроқ якунлаш учун ҳаракат қилаётганимиз сир эмас", — дея маълум қилди концерн бошқаруви аъзоси Томас Шефер.

Шефернинг қўшимча қилишича, 2022 йилда Украинадаги уруш туфайли Volkswagen 2 миллиард евро зарар кўрган.

Маълумот ўрнида, Украинадаги уруш туфайли Германия концерни тахминан бир йил олдин Россия Федерациясидаги фаолиятини ҳамда Калуга ва Нижний Новгороддаги заводларида ишлаб чиқаришни тўхтатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!