Пайшанба куни Вьетнам Социалистик Республикаси Миллий мажлиси (бир палатали парламент) Сиёсий бюро аъзоси, ҳукмрон Вьетнам Коммунистик партияси (ВКП) Марказий қўмитаси котибиятининг доимий аъзоси Во Ван Тхионгни мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. Бу ҳақда Миллий ассамблея раиси Вионг Динь Хюэ маълум қилди, дея хабар берди TASS.
Во Ван Тхионг ватанга, ҳукмрон Вьетнам Коммунистик партиясига ва Вьетнам халқига содиқлик қасамёдини қабул қилди. Овоз бериш натижалари эълон қилингандан сўнг дарҳол давлат раҳбарининг инаугурация маросими бўлиб ўтди.
52 ёшли Во Ван Тхионг замонавий Вьетнам тарихидаги 12-президент бўлди. У 1970 йил 13 декабрда жанубдаги Виньлонг провинциясида туғилган. 1992 йилда Жанубий Хошимин университетининг фалсафа факультетини марксизм-ленинизм фалсафа йўналиши бўйича тамомлаган, 1999 йилда эса Хошимин номидаги Вьетнам Миллий университетининг Ижтимоий ва гуманитар фанлар университетининг фалсафа магистри даражасини олган. Ўтган йиллар давомида Вьетнам Коммунистик ёшлар иттифоқида, маҳаллий партия ташкилотларида масъул лавозимларда ишлаган, 2007 йил июнь ойида эса Миллий мажлисга сайланган.
Барча раҳбар кадрлар, шу жумладан, президент, бош вазир ва парламент раиси сайловлари Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг тавсиясига кўра Миллий мажлис томонидан ўтказилади, у Вьетнам Социалистик Республикаси Конституциясига мувофиқ , мамлакатдаги энг юқори ҳокимият ҳисобланади. 1 март куни Ханойда бўлиб ўтган 13-чақириқ Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг навбатдан ташқари пленумида ҳукмрон партия январь ойида ўз хоҳиши билан истеъфога чиққан Нгуен Суан Фук ўрнига мамлакат президентлигига Во Ван Тхионг номзодини тавсия қилди. Янги президент бу лавозимда 2026 йилгача ишлайди.
69 ёшли Нгуен Суан Фук замонавий Вьетнам тарихида ваколат муддати тугамасдан истеъфога чиққан биринчи президент бўлди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.