Вьетнамда дунёдаги биринчи олтин билан қопланган меҳмонхона очилди

Вьетнамда дунёдаги биринчи олтин билан қопланган меҳмонхона очилди

Вьетнам пойтахтида дунёдаги биринчи ташқи юзаси ва интерьери олтин билан қопланган, беш юлдузли Dolce Hanoi Golden Lake меҳмонхонаси очилди, деб хабар берди «Korrespondent.net».

Dolce Hanoi Golden Lake Ҳаной марказида жойлашган ҳамда 25 қаватдан иборат. Меҳмонхонанинг эшиклари, деворлари, томи ҳамда бошқа интерьер элементлари, шунингдек, 5 минг квадрат метрга яқин ташқи юзаси 24 қиротли олтин билан қопланган.

Меҳмонхона қурилишига ўн йил сарфланди. Унда 342 та номер бўлиб, уларнинг бир қисми олтин суви югуртирилган мебель, ванна, унитаз ва декор билан безатилган.

Меҳмонхонада бир кеча тунаш нархи 250 доллардан бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!