Июль ойида Еврокенгашга раислик қилувчи Венгрия Европани яна буюк қилишга ваъда берди.
Шунга ўхшаш – “Американи яна буюк қилинг” шиори АҚШнинг собиқ раҳбари Дональд Трампнинг 2016 йилги сайловолди шиори бўлган.
Бизнинг шиоримиз фаол, амалий раислик, биргаликда кучлироқ эканлигимизни назарда тутади, — деди Венгриянинг Европа Иттифоқи ишлари бўйича вазири Янош Бока матбуот анжуманида.
Венгрия Евроиттифоқ Кенгашига бўлажак раислик қилиш учун еттита устувор йўналишни белгилаган. Улар орасида ноқонуний миграцияга қарши кураш ҳам мавжуд.
Европадаги ноқонуний муҳожирларга қарши кураш ЕИ давлатлари ҳамда асосий келиб чиқиш ва транзит мамлакатлари ўртасида самарали ҳамкорликни талаб қилади, — дея қўшимча қилган венгриялик вазир.
Маълум бўлишича, Будапешт ЕИ Кенгаши раис сифатида ўз олдига Европа Иттифоқини кенгайтириш жараёнларини “мувозанатлаш” вазифасини қўйган. Хусусан, келгуси олти ой ичида ушбу минтақадан номзод давлатлар билан имкон қадар кўпроқ музокара блокларини ёпиш режалаштирилган.
Венгриянинг санаб ўтилган устувор йўналишлари орасида “Украинани қўллаб-қувватлаш” ибораси тилга олинмаган. Европа Иттифоқининг рақобатбардошлиги, учинчи давлатлар билан иқтисодий алоқалар, маъмурий юкни енгиллаштириш, мудофаа сиёсати, қурол-яроғ соҳасидаги ҳамкорлик каби соҳалар ҳақида сўз юритилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.