Венгрия Эрдўғанни Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатишни таклиф қилмоқда

Бу ҳақида Венгрия ташқи ишлар вазири маълум қилди.
Венгрия Ражаб Тоййиб Эрдўғанни Украина бўйича воситачилик қилгани учун Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатишни таклиф қилмоқда, деди Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто.
Сиярто, «Украинадаги вазиятни ҳал қилиш учун ҳозиргача музокараларда муваффақиятли воситачилик қилган ягона давлат Туркиядир» деди. Президент Эрдоған ва вазир Чавушўғлининг саъй-ҳаракатлари туфайли «дон келишувига эришилди», деб эслади Венгрия вазири.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).