Венесуэладаги давлат сектори ходимлари Petro миллий криптовалютасида ижтимоий нафақалар олишни бошлайдилар. Шундай қилиб, ҳукумат гиперинфляцияни енгишга ҳаракат қилмоқда, дея таъкидламоқда «Секрет фирмы».
2020 йилда инфляция даражаси 2959,8 фоизни ташкил этган. Мамлакат раҳбарининг сўзларига кўра, нафақаларни Petro’га ўтказиш мамлакатда молиявий ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга ёрдам беради.
Aввалроқ, Венесуэла парламенти мамлакатда ўсиб бораётган қашшоқликка қарши курашиш учун миллий криптовалютадан фойдаланишни таклиф қилган эди. Депутатлар Petro’га нисбатан асосий иш ҳақи даражасини индексация қилишни режалаштирган. Токенларнинг нархи нефть, олтин, темир ва олмос нархларига боғланади.
Ҳозирча қонун лойиҳаси қабул қилинмаган. 2020 йил апрель ойида Венесуэла ҳукумати фермерларга кредитларни миллий криптовалютада тақсимлашга қарор қилган эди. Жами бўлиб кичик агросаноат корхоналарига 1 млн гектардан ортиқ майдонларга экиш учун 650 минг Petro ажратилган (ўша пайтдаги курс бўйича тахминан 40,2 млн доллар). —
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.