Венесуэла АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаларини Кариб денгизига ўтказиши ва Лотин Америкасида тинчликка таҳдид солаётгани муносабати билан БМТ Бош котибига мурожаат қилди.
Бу ҳақда Боливар Республикаси ташқи ишлар вазири Иван Хиль Пинто БМТнинг Венесуэладаги доимий координатори Жанлука Рамполла билан учрашув якунлари бўйича ўзининг Telegramдаги каналида маълум қилди.
“Биз БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга соғлом фикрни тиклаш илтимоси билан мурожаат қилдик ва тинчликка таҳдид солаётган Кариб ҳавзасида АҚШ ҳарбий бўлинмалари ва ҳатто ядровий қуролларнинг жойлаштирилиши юзасидан хавотирларимиз билан ўртоқлашдик”, — деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, БМТ координатори билан учрашувда “Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари ҳамжамияти томонидан 2014 йилда тинчлик ҳудуди деб эълон қилинган” минтақада АҚШ маъмуриятининг душманлик ҳаракатларининг кучайиши муҳокама қилинган.
Рамполла Венесуэла “ноқонуний экинлардан холи ҳудуд” эканлигини тасдиқлади, бу ҳақда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг 2025 йилдаги ҳисоботида айтилган”, — деди ТИВ раҳбари.
Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар томонидан гиёҳванд моддалар савдоси бўйича сохта айбловлар "Венесуэлага қарши тажовуз учун баҳона бўлиб хизмат қилади".
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.