Термиз банк коллежи директори ўринбосари Музработ ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини битирганлик тўғрисида сохта диплом расмийлаштириб беришга уринган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
2019-2020 ўқув йили касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига дипломларни топшириш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилинган. Буйруққа биноан Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳамда касб-ҳунар коллежларида диплом бланка (илова)ларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ва улардан тўғри фойдаланиш бўйича жавобгар шахслар белгиланган.
Шунингдек, касб-ҳунар коллежлари 2019-2020 ўқув йили битирувчиларининг ўқишга қабул қилинганлиги, 2- ва 3-босқичга ўтганлиги тўғрисидаги буйруқлари асосида битирувчиларнинг маълумотлар базаси яратилган. Мазкур базага тегишли муддатда касб-ҳунар коллежида таълим олмаган ўқувчиларни киритишнинг имкони йўқ.
Жорий йилда шахсга тегишли дипломнинг ҳақиқийлиги ушбу маълумотлар базаси ёрдамида текширилади.
Касб-ҳунар коллежларида якуний давлат аттестация имтиҳонларини муваффақиятли топширган битирувчиларга амалдаги қонун ҳужжатлари асосида давлат намунасидаги диплом расмийлаштирилади.
“Шундай экан, ҳамюртлармиздан жиноий ишларга аралашиб қолмасликни ва таълим олмаган касб-ҳунар коллежларидан сохта диплом олиб бераман деган шахсларга ишониб қолмасликни сўраймиз”, – дея огоҳлантиради вазирлик.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.