📍 Politico нашри маълум қилишича, АҚШ расмийлари Украинага Донецк ва Луганскни Россияга топширишни таклиф қилмоқда. Улар бу ҳудудларни “сўнгги музокара картаси” сифатида баҳолаб, Киевдан бу "козир"дан воз кечишни талаб қилмоқда.
🔹 АҚШ расмийлари таъкидлашича, Украина Донбассни барибир йўқотади ва ҳозирги музокаралар даврида уни бериш орқали катта келишувга эришиш мумкин.
🔹 Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги Аляска учрашувидан сўнг, АҚШ президенти тинчликка эришиш учун жангларни тўхтатмасдан музокараларни давом эттиришни маъқул кўрди. Бу Зеленскийнинг ҳаракат имкониятларини чеклаб қўйди ва Донбасс масаласини музокаралар марказига айлантирди.
🛑 Украина бу таклифни рад этди. Киевнинг позициясига кўра, ҳеч қандай ҳудудий муросалар қабул қилинмайди ва Донбассни бериш Россияга келажакда ҳужум қилиш имконини яратади.
📌 Эслатиб ўтамиз, Россия Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларини ҳамда Қримни тўлиқ Россия ҳудуди сифатида тан олишни талаб қилмоқда.
🇪🇺 Европа етакчилари ҳам тинчлик музокаралари олдидан жангларни тўхтатиш зарурлигини айтмоқда. Аммо Трамп буни қўллаб-қувватламаяпти.
📌 Киев тинчлик музокаралари учун биринчи навбатда оташкесим талаб қилинмоқда ва ҳудудий муаммолар фақат Украина, Россия ва АҚШ иштирокида ҳал қилиниши кераклигини таъкидламоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.