«Ўзтрансгаз» ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди

«Ўзтрансгаз» ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди

"Ўзтрансгаз" автотранспорт эгаларига мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабарида айтилган.

Қайд этилишича, яқин кунларда республиканинг барча ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда.

Аҳолини, ижтимоий аҳамиятга эга объектларни, шунингдек, республиканинг иссиқлик, электр-энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарининг куннинг кечки вақтларида (соат 17-00 дан 22-00 гача) табиий газга бўлган эҳтиёжи кескин ошиб кетади ва бу газ таъминоти тизимида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

“Ҳурматли автотранспорт эгалари, куннинг кечки вақтларида (соат 17-00 дан 22-00 гача) аҳолига, ижтимоий аҳамиятга эга объектларга, шунингдек, республиканинг иссиқлик, электр-энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарига табиий газ максимум етказиб берилишини инобатга олиб, сизлардан автомашиналарингизга сиқилган газ қуйишда ушбу вақтларни инобатга олишингизни ва вужудга келган ҳолатга тушунган ҳолда муносабатда бўлишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, “Ўзтрансгаз”  истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлашдаги узилишларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўради ва аввалдан келиб чиқиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!