“Ўзбекнефтгаз”: Электр тармоқларида электр таъминотининг узилиши натижасида табиий газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш қурилмалари авариявий ҳолатда тўхтади
Жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 07:15 да “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш объектларини таъминлаб турган “ШГКМ 220/110/6 кВ” подстанциясидан чиқувчи “Кимё-1” 110 кВ ҳаво электр узатиш тармоғида электр энергиясининг қисқа муддатли ўчиши содир бўлди.
Бунинг натижасида, жамият тасарруфидаги “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли 1-сонли “Шўртан” (Бетман) сиқув компрессор станциясидаги 100 ва 200-сонли газ ҳайдаш агрегатлари, 2-сонли “Шўртан” (КМПО) сиқув компрессор станциясидаги 200 ва 500-сонли газ ҳайдаш агрегатлари, “Шимолий Нишон” сиқув компрессор станциясидаги 100, 200, 300 ва 400-сонли газ ҳайдаш агрегатлари ва “Шўртан” бош иншоатида жойлашган товар газни магистарал газ қувурларига ҳайдаш учун мўлжалланган сиқув компрессор станциясидаги 300-сонли газ ҳайдаш агрегати (жами 9 та газ ҳайдаш агрегатлари), ҳамда 1-сонли “Пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси” меъёрий иш режимидан авариявий ҳолатда тўхтади.
Ушбу ҳолат, “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” томонидан қазиб ва ишлаб чиқарилаётган углеводородлар ҳажмига салбий таъсир кўрсатиб, соатига 400-500 минг куб метр табиий газ 40 тонна газ конденсати, 25 тонна суюлтирилган газ маҳсулотлари қазиб ва ишлаб чиқарилмаслигига олиб келди.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида газ ҳайдаш агрегатлари тўхтаб туриш вақтида, “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” томонидан “Шўртан газ кимё мажмуаси” ва “Uzbekistan GTL” МЧЖ заводларига етказиб берилаётган хомашё гази бир маромда етказиб бериш орқали, ушбу заводларни авариявий ҳолатда тўхтаб қолиши олди олинди.
Электр таъминоти қайта тиклангандан сўнг, бошқарманинг малакали мутахассислари томонидан олиб борилган саъйи ҳаракатлари натижасида, тўхтаб турган газ ҳайдаш агрегатлари ва технологик қурилмалар бирин-кетин регламент асосида ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда технологик қурилмаларни тўлиқ иш режимида ишлашини таъминлаш бўйича барча зарурий ишлар олиб борилмоқда ва “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурларига табиий газ етказиб бериш ҳажми босқичма-босқич тикланмоқда.
Авариявий ҳолатни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилмоқда ва бугуннинг ўзида қурилмаларнинг меърий иш режими тикланишига эришиш чоралари кўрилмоқда.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.