Ўзбекистонликларга ҳам эмланганлик ҳақида тегишли сертификат берилади

Ўзбекистонликларга ҳам эмланганлик ҳақида тегишли сертификат берилади

Ўзбекистонда эмланган аҳолига эмланганлик ҳақида тегишли сертификат ҳам берилади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

«Бу жараёнда муҳим аҳамиятга эга шприс таъминоти, хавфсиз қутилар таъминоти ва бошқалар учун республикамизда 6 млрд сўмдан зиёд маблағлар ажратилган ва харидлар амалга ошириляпти. 10 мингдан ортиқ ваксинаторлар, патронаж ҳамширалари, 33 мингдан ортиқ шифокорлар ваксинасияга тайёргарлик кўришяпти.

Биринчи навбатда, эмланадиган аҳоли вакилларини электрон рўйхатга олиш ишлари олиб бориляпти. Янги emlash.uz деб номланган сайт яратилди. Ваксина олган фуқаролар бу сайтда рўйхатдан ўтказиб борилади. Уларга эмланганлик ҳақида тегишли сертификат ҳам берилади», деди Баҳодир Юсупалиев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!