Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди.
Унда икки давлат ҳукуматлари ўртасида 2022 йилнинг 17 август куни Жидда шаҳрида имзоланган “Ишчиларни ёллаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим”ни самарали амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. 2020—2021 йилларда саудиялик иш берувчилар томонидан ҳаж мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистондан 1000 нафар қассоб ва 500 нафар ҳайдовчиларни жалб қилишга қизиқиш билдирилган.
4-сентябрдан ўзбекистонлик умра зиёратига борувчилар учун Саудия Арабистони томонидан ҳам янги рейслар амалга оширилади. Бу эса мазкур мамлакатда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун ҳам кенг имкониятлар яратади.
Учрашувда юқорида қайд этилган битимга мувофиқ, подшоҳлик тарафидан иш берувчиларнинг имкониятлари ва талабларини ўрганиб чиқиш мақсадида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда унинг тасарруфидаги Меҳнат миграцияси агентлиги масъулларидан иборат техник қўмита тузилиб, тез фурсатда фаолиятини бошлаш борасида келишиб олинди.
Шунингдек, Саудия Арабистони иш берувчилари ва рекрутинг компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш мақсадга мувофиқ экани айтилди. Бундан ташқари, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари маркази томонидан мамлакатимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, боқувчисини йўқотган вояга етмаган болалар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган хайрия дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.