Ўзбекистонлик аёл Россияда фарзандлари билан қийин аҳволда қолгани маълум бўлди

Ўзбекистонлик аёл Россияда фарзандлари билан қийин аҳволда қолгани маълум бўлди

Юртдошимиз Е.К. икки нафар вояга етмаган фарзанди билан Приморск ўлкасининг Владивосток шаҳрида мушкул молиявий вазиятга тушиб қолади ва мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консуллигидан ёрдам сўрайди.

Ўрганиш жараёнида Е.К. 2013 йилда Россиянинг Приморск ўлкасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келиб, сўнгги вақтларда Владивосток шаҳридаги уй ҳайвонларига хизмат кўрсатиш салонида ёрдамчи лавозимида ишлаган. Ойлик маоши камлиги, яшаши ҳамда уй ижараси учун етарли бўлмаганлиги сабабли икки нафар вояга етмаган фарзанди билан қийин аҳволда қолган.

Е.К. ва унинг вояга етмаган фарзандларига «Меҳр» лойиҳаси жамғармаси ҳисобидан Владивосток – Тошкент йўналишидаги авиарейсга чипта харид қилиниб, Ўзбекистонга қайтарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!