Навоий халқаро аэропортига Мўғулистондан жонли юк билан биринчи парвоз амалга оширилди — Ўзбекистонга минг бош «Баяд» зотли қўйлар келтирилди.
Бу ҳақда "Ўзбекистон аэропортлари" АЖ хабар қилди.
Қайд этилишича, умумий оғирлиги 37 тоннани ташкил этган жонли юклар Қирғизистоннинг «КАП КГ» ихтисослаштирилган юк авиакомпанияси томонидан олиб келинган.
Режага кўра, октябрь ойи охиригача 60 та парвоз амалга оширилиб, 50 минг бош майда қорамол етказиб берилади. Йил охиригача умумий кўрсаткични 100 минг бошга етказиш учун ноябрь ва декабрь ойларида ҳам худди шундай ҳажмдаги юк ташиш режалаштирилган.
Қайтиш доирасида Ўзбекистон мева-сабзавотларини Мўғулистонга 123 та ҳаво юк парвозларида етказиш режалаштирилган. Барча парвозлар Навоий халқаро аэропорти орқали амалга оширилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.