Ўзбекистондан Россияга инсонпарварлик ёрдами ортилган 3-самолёт етиб борди

Ўзбекистондан Россияга инсонпарварлик ёрдами ортилган 3-самолёт етиб борди

Кеча, 23 апрель куни Ўзбекистондан Россияга инсонпарварлик ёрдамининг учинчи партияси етиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига таяниб «Спутник» хабар қилди.

Қайд этилишича, инсонпарварлик ёрдами ортилган 3-самолёт Внуково аэропортига бориб қўнган.

Аввалроқ Ўзбекистондан Россияга 5 миллион дона тиббиёт ниқоблари етказиб бергани хабар қилинган эди.

Россия бош вазири Михаил Мишустин ушбу ёрдам учун ўз миннатдорлигини билдирганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!