Тошкент, Ўзбекистон – 2023 йил 25 май. Ўзбекистондаги МТО технологияси асосида ишловчи газ-кимё комплекси – полимер ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги инновацион етакчилардан бири ҳисобланиб, Air Products компанияси билан газни саноат даражасида қайта ишлаш тўғрисидаги битимни имзолади. “Метанол ороли” номи билан танилган ушбу иншоот йилига 1,34 миллион тонна қувватга эга бўлади ва Ўзбекистонда метанолдан олефин ишлаб чиқариш буйича газ-кимё комплекси таркибига киради.
Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги эркин иқтисодий зона ҳудудида бунёд этилажак завод 15 гектар майдонни эгаллайди. Уни 2025 йилда ишга тушириш мўлжалланган бўлиб, эксплуатация муддати - 25 йил.
Табиатга зиён етказиш даражаси юқори бўлган кўмирдан фойдаланадиган бошқа МТО корхоналаридан фарқли ўлароқ, дунёдаги илғор инновацион технологиялар асосида ишлайдиган Ўзбекистондаги МТО газ-кимё комплекси мамлакатда қазиб олиниб, қўшилган қиймат кўрсаткичлари паст бўлган табиий газни юқори даражадаги қўшилган қийматга эга бўлган полимер маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида чуқур қайта ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, йилига ишлаб чиқариш қуввати 1 110 000 тоннадир.
МТО газ-кимё комплекси қуйидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштирган:
Полипропилен (йилига 250 000 тонна) – сунъий толалар, электротехника маҳсулотлари ва автомобиль қисмларини ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Паст зичликдаги полиэтилен (йилига 80 000 тонна) - қувурлар, изоляция материаллари, қадоқлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган клеёнка ҳамда ва шакл андозаларини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида ишлатилади.
Этиленвинилацетат (йилига 100 000 тонна) – пол қопламалари, пойафзал ва спорт ускуналарини ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Полиэтилен терефталат (йилига 300 000 тонна) – идишлар, плеёнка ва синтетик толаларни ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин.
Юқори зичликдаги полиэтилен (йилига 280 000 тонна), ундан қувур ва арматура, бочкалар ва енилғи қутилари, музлатгич идишлари, ҳимоя дубулғалари , мебел жиҳозлари ишлаб чиқариш учун фойдаланилади.
Маҳаллий ишлаб чиқариш Ўзбекистонга иқтисодиётни диверсификациялаш, импортнинг ўрнини босиш ва маҳсулотларни бошқа минтақаларга экспорт қилиш борасидаги мақсадларга эришишга ёрдамлашади.
Метанол заводи метанол, водород ва бошқа саноат газлари, хусусан, кислород ва азот кабиларнинг барқарор етказиб берилишини таъминлаб, улар МТО газ-кимё комплексининг ишлаб чиқариш жараёнлари учун муҳим аҳамият касб этади.
МТО газ-кимё комплекси Бош директори Масрур Шакиров шундай деди:
“Биз дунёда саноат газларини ишлаб чиқариш соҳаси етакчиси бўлган Air Products компанияси билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз. Air Products юқори сифат ва талаб қилинадиган маҳсулот ҳажмини кафолатлай оладиган, самарадорлиги исботланган ечимларнинг ишончли таъминотчиси сифатида ўзини намоён қилиб улгурган. Air Products нинг инвестициялари халқаро компанияларнинг Ўзбекистондаги саноат ривожланиши билан боғлиқ имкониятларга бўлган қизиқиши юқори эканини намойиш этади”.
Расмий имзолаш маросими Тошкент Конгресс Холл да бўлиб ўтди.
Завод қурилиши якунлангач, Methanol Island ҳудудида қуйидаги ишлаб чиқариш қувватлари жойлашади:
Асосан, водород, кислород ва азот ишлаб чиқариладиган Водород ишлаб чиқариш ва Ҳаво ажратиш қурилмалари.
Синтетик газ ишлаб чиқариш ва уни метанолга айлантириш учун мўлжалланган Метанол қурилмаси. Жараён “Haldor Topsoe” компанияси технологиясига асосланади.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.