Италия пойтахтида Эрон ва АҚШ ўртасида Эрон ядровий дастури атрофидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш бўйича музокараларнинг бешинчи раунди бошланди. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Эрон делегациясига ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи, Америка делегациясига президентнинг махсус вакили Стивен Уиткофф раҳбарлик қилмоқда. АҚШ делегацияси таркибида Давлат департаментининг сиёсий режалаштириш бўйича директори Майкл Энтон, Эрон делегацияси таркибида ТИВ раҳбари ўринбосарлари Мажид Тахт-Раванчи ва Казем Ғарибободий, ташқи сиёсат идораси матбуот котиби Исмоил Багайи бор. Маслаҳатлашувлар Ўмон элчиси қароргоҳида бўлиб ўтмоқда. Музокараларда Ўмон ТИВ раҳбари Бадр ал-Бусаидий воситачилик қилмоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, унинг бўлажак музокаралардаги асосий мақсади АҚШнинг позициясига ойдинлик киритишдир, эронлик дипломатларнинг сўзларига кўра, бу позиция доимий равишда ўзгариб туради: дастлаб Вашингтон уранни бойитишнинг максимал даражаси 3,67% га рози бўлган (2015 йилги ядровий келишувда ҳам худди шундай шартлар кўзда тутилган эди, аммо 2018 йилда АҚШнинг ундан чиқиши туфайли Эрон бойитиш даражасини 60% гача оширди), энди эса ислом республикасидан бойитиш жараёнини умуман тўхтатишни талаб қилмоқда. Теҳрон бу таклифни рад этди, чунки бу уни саноат ва тиббий мақсадларда фойдаланиладиган ядровий дастурини тўхтатишга мажбур қилган бўларди.
Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди 12 апрель куни Масқатда, иккинчиси 19 апрель куни Римда, учинчи ва тўртинчиси 26 апрель ва 11 май кунлари яна Ўмон пойтахтида бўлиб ўтди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.