Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар
Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар билан танишинг.
Бугун беморлар сони 13 кишига ортиб, 88 нафарга етди. Хоразм ва Андижонда илк беморлар аниқланди:
Тошкент – 67 (+6), Фарғона – 8 (+2), Наманган – 5, Бухоро – 3, Андижон – 3 (+3), Хоразм – 2 (+2)
? Кеча коронавирус ташхиси қўйилган 72 ёшли фуқаро бугун юрак хуружидан вафот этди, у ёши 70дан ошган ягона бемор эди.
? 7 бемор оғир аҳволда, 15 кишида ўпка яллиғланиши кузатилмоқда.
? Коронавирусдан вафот этган марҳумни дафн этиш ҳақида фатво берилди.
?Заруратсиз уйдан ташқарига чиқиш тақиқланмоқда. Вилоятлараро транспорт ҳаракати тўхтатилди. Бир тумандан бошқасига ўтиш ҳам чекланяпти.
? Карантинга олинганлар сони юз мингга яқинлашмоқда. Фарғонада карантинга олинган шахс қариндошларини меҳмонга чақирган.
? Наманган шаҳрида барча учун 9 кунлик таътил эълон қилинди.
? Энди автомобилни ниқобсиз бошқариш ҳам жаримага сабаб бўлади.
? Пойтахт кўчаларида транспорт ҳаракати камаймаяпти. Одамлар мобил иловада қилса бўладиган оддий тўловлар учун ҳам банкка келишяпти.
