Ўзбекистонда янги кинозаллар ишга тушади

Ўзбекистонда янги кинозаллар ишга тушади

Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Тошкентда ва бошқа ҳудудларда олтита кинозал фойдаланишга топширилади.

Жумладан, Тошкентда қайта реконструкцияланган 4 та зал очилади. Улар ичида энг қувонарлиси 3300 ўринга эга бўлган Алишер Навоий номидаги Кино саройининг янгича қиёфада таъмирланмоқа.

Яна бир шундай кинозаллардан 2000 ўринли Renaissance Hall кино-концерт зали, Самарқанд шаҳрида 3 та зал ва 450 ўринли «Family Park» кинотеатрлари ишга тушади.

Кинофестиваль доирасирида Бухорода капитал реконструкциядан кейин иккита зал ва 434 ўринга эга бўлган “Бухоро”, 225 ўринли “Chinor Cinema”, учта зал очилиши кўзда тутилган. “Бухоро” СКМ (ТРЦ) номли 340 ўринли кинотеатрлар фойдаланишга топширилади.

Хивада эса Худойберган Девонов номидаги 320 ўринли кинотеатр янгиланган қиёфада томошабинларни қарши олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (5 )

    Уйгун
    Качон йуллар олдингидай очилади поездларга москвага борсак...
    Нажмидин
    Иккиши сигаркан холоску
    Boburjon Salomov
    Kinozalga kimla boradi
    М.Х.
    Биз томонларда бузиб сотишаяпдику Сирдареда.
    OYBEK
    voy b...a kazino deb oʻqibman😂