Ўзбекистонда янги байрам белгиланмоқда

Ўзбекистонда янги байрам белгиланмоқда

Ўзбекистонда 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланиши мумкин.

Гап нимада?

24 март куни Сенатнинг галдаги ялпи мажлисида "Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида"ги қонун кўриб чиқилган.

Қонунга кўра, 21 октябрь алоҳида байрам сифатида белгиланади. Шу пайтгача шунчаки тил байрами сифатида ўтиб кетарди. Дам олиш куни бўладими-йўқми, буниси очиқланмаган.

Иқтибос

"Қонун ижтимоий ҳаётида ва халқаро майдонда ўзбек тилининг нуфузини оширишга, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъаналар ва қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашга қаратилган", дейилади Сенат хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!