Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакатимиз фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шаклланди.

Ҳозирча янги ташкил этилаётган партия қандай ғоялар ва қандай ном билан сиёсий майдонга чиқиши борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Бугунги кунда мамлакатимизда 4 та сиёсий партия – Ўзбекистон Халқ-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолият юритмоқда.

Мазкур партиялар ўз ғоялари билан сиёсий майдонга чиққан. Масалан, ўзини пенсионерлар, кам таъминланган аҳоли қатламлари манфаатлари ҳимоячиси сифатида намоён этувчи ХДП уларнинг турмуш даражасини ошириш, ижтимоий фаоллигини кучайтириш каби ғояларни амалга ошириш бўйича сайловчиларига ваъда берган.

“Миллий тикланиш” демократик партияси миллий мерос ва қадриятларни тиклаш, уларни янада бойитиш, туризм соҳасини ривожлантириш каби ғояларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

“Адолат” СДП эса ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш йўналишларини ўз ичига олган мақсад ва вазифаларни олға сурган.

Мамлакатдаги етакчи партия ҳисобланмиш ЎзЛиДеП тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлаган.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати аҳолининг экологик маданиятини ошириш билан боғлиқ барча юмушларни ўз зиммаларига олишган.

Xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!