Ўзбекистонда яна бир амалдор коронавирусга қарши эмланди

Ўзбекистонда яна бир амалдор коронавирусга қарши эмланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳамда вазирликнинг бошқа раҳбарлари коронавирусга қарши вакцина билан эмланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, вазирлик жамоаси раҳбарлар бошчилигида вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилган.

«Шу билан бирга ҳозирда касаллик юқиш хавфи юқори бўлган кишилар қаторида олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам вакцинация жараёнида ихтиёрий равишда фаол иштирок этишмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!