Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори (13 декабрь, 2018 йил. 1009-сон) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Президент қарори билан ташкил этилган Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкилий жиҳатлари белгилаб берилди.
Хусусан, Агентликка тегишли вазирликлар билан давлат тили, рус тили ва бошқа тилларда батафсил маълумот олиш имкониятини берадиган давлат-хусусий шерикликнинг ягона ахборот порталини ишлаб чиқиш ҳамда ишга тушириш вазифаси топширилди.
Шунингдек, қарор билан тегишли Низом ҳам тасдиқланиб, агентликнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.
Агентлик давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди.
Агентликка Президент томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор – Молия вазирининг ўринбосари раҳбарлик қилади.
Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги бўйича мунтазам баҳоланиб борилади. Баҳолаш якунларига кўра, Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантирилади ёки аксинча, уларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораси қўлланилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.