Ўзбекистонда ўз уйида интернетдан фойдаланаётган катта ёшдагилар улуши ошди

Ўзбекистонда ўз уйида интернетдан фойдаланаётган катта ёшдагилар улуши ошди

Ўзбекистонда ўз уйида интернетдан фойдаланаётган катта ёшдагилар улуши ошгани маълум қилинди.

Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилнинг январь—декабрь ҳолатига кўра, 10 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳолининг ўз уйида интернетдан фойдаланаётганлар улуши 67 фоизни ташкил этди.

Маълумот учун, бу кўрсаткич:

  • 2021 йилда — 49,9 фоизни;
  • 2022 йилда — 59,6 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистонда ўн ва ундан катта ёшлилар орасида мобил телефондан фойдаланувчи аҳоли улуши ошган.

2023 йилда ўн ва ундан катта ёшлилар орасидан мобил телефондан фойдаланувчи аҳоли улуши 99,1 фоизни ташкил этди.

Маълумот учун, бу кўрсаткич:

  • 2021 йилда — 95,7 фоиз;
  • 2022 йилда — 97,8 фоизни ташкил этган.

2023 йилда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони ўртача 349 тани ташкил этган. Маълумот учун, бу кўрсаткич:

  • 2010 йилда — 145 та;
  • 2015 йилда — 234 та;
  • 2020 йилда — 287 тани ташкил этган.

Ўзбекистонда уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига асосан, 2023 йилда 100 та уй хўжалигига ўртача 57 та енгил автомобиль тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич 2010 йилда — 21 та, 2015 йилда — 42 тани ташкил этган. 2020 йилда эса 49 та енгил автомобиль тўғри келган.

Шунингдек, 2023 йилда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 176 тани ташкил этган. Бу кўрсаткич 2010 йилда — 132 та, 2015 йилда — 152 та, 2020 йилда эса 162 тани ташкил этган.

2023 йил март ойида ПМТИ экспертлари Ўзбекистонда инсонларнинг ҳаёти давомида истеъмол харажатлари ва даромадлари, ўзгариш хусусиятлари ҳамда қарз муносабатларига киришиш ҳолатини таҳлил қилганди. Ўзбекистонда аҳоли ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, ёш оилалар бошқа оилаларга нисбатан даромадининг кўп қисмини қарз тўлашга сарфлаётганини маълум қилган. Бунда респондентларнинг 18 фоизи маиший техника, 22 фоизи уй-жой, 13 фоизи автомобиль, 10 фоизи ўқиш шартнома тўлови, 11 фоизи эса телефон учун қарз олганлиги маълум бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!