Божхона қўмитаси ахборот хизмати бош инспектори Ҳусан Тангриевнинг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари сони 24,6 мингдан ошди. Уларнинг умумий ташқи савдо айланмаси салкам 30 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Шундан ҳозирга қадар фақат 48 та ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси ваколатли иқтисодий оператор мақомини қўлга киритган. Уларнинг 28 таси биринчи турдаги, 13 таси биринчи ва иккинчи турдаги ҳамда 7 таси иккинчи турдаги гувоҳномалар асосида божхона операцияларини амалга оширишда махсус соддалаштиришлардан фойдаланиб келмоқда.
Ваколатли иқтисодий операторларнинг умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши ҳозирда 1,1 миллиард АҚШ долларини ёки 3,8 фоизни ташкил этади.
Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилган корхоналарнинг асосий қисми, яъни 36 таси Тошкент шаҳрида, 4 таси Тошкент вилоятида фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, Қашқадарё ҳамда Наманган вилоятларида 3 тадан, Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 1 тадан ваколатли иқтисодий операторлар мавжуд. Биринчи турдаги гувоҳномалар асосида фаолият юритиб келаётган ваколатли иқтисодий операторлар божхона тўловлари тўланишини 50 фоизга таъминлаган ҳолда божхона тўловларини бўлиб тўлаш ёки муддатини йигирма иш кунигача кечиктириб тўлаш имкониятига эга бўлади.
Иккинчи турдаги гувоҳномалар асосида фаолият юритаётган ваколатли иқтисодий операторлар эса божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда божхона тўловларини бўлиб тўлаш ёки муддатини йигирма иш кунигача кечиктирган ҳолда товарларни эркин муомалага чиқаришлари мумкин.
Таҳлилларга кўра, иккинчи турдаги ваколатли иқтисодий операторларга умумий ҳисобда 30 миллиард сўмдан зиёд божхона тўловларини бўлиб ёки кечиктириб тўлаш бўйича имтиёзлар берилган. Шунингдек, иккинчи турдаги гувоҳномалар асосида фаолият юритиб келаётган 20 та ваколатли иқтисодий операторларга божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда божхона назорати остидаги жами қиймати 73,5 миллион АҚШ долларлик, 36,3 миллион тонна оғирликдаги товарларини ўз омборларига жойлаштириш имконияти тақдим қилинган.
Ҳозирда Божхона қўмитаси томонидан ваколатли иқтисодий операторлар фаолиятини ташкил этиш тартибини аниқ белгилаб бериш, ваколатли иқтисодий операторларга тақдим этиладиган махсус соддалаштиришлар рўйхатини соҳага оид халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда янада кенгайтириш устида ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш учун танлов мезонларини ва тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш, мазкур институтни илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш юзасидан амалдаги меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ваколатли иқтисодий операторларга хорижий давлатлар ҳудудида, хорижий давлатларнинг ваколатли иқтисодий операторларига эса Ўзбекистон ҳудудида махсус соддалаштиришлар ва имтиёзларни жорий этиш юзасидан қатор давлатлар билан ўзаро меморандумлар имзолашга ҳозирлик кўрилмоқда.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.