“Халқ банки” ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга раддия берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суюнчи пули белгиланган миқдордан кам берилаётгани ҳақидаги хабарларга “Халқ банки” матбуот хизмати раддия берди. Банк маълум қилишича, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа — суюнчи пули белгиланган миқдордан кам берилаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Суюнчи пули президент фармонига мувофиқ, энг кам меҳнат ҳаққининг 70,3 фоизи сифатида белгиланади.
2025 йил 1 августдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 271 000 сўм этиб белгиланган, шу сабабли суюнчи пули 893 513 сўм миқдорида тўлаб берилмоқда. Мазкур нафақа Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайинланади ва молиялаштирилади, “Халқ банки” эса ушбу маблағларни аҳолига етказиб беради. Фуқаролар нафақани банкнинг иловаси орқали мустақил равишда ҳам олиши мумкин.
Банк таъкидлашича, нафақа миқдорини белгилаш ёки ўзгартириш “Халқ банки”нинг ваколати доирасида эмас. Илованинг янгиланиши ёки янгиланмаслиги бола туғилганда бериладиган нафақа миқдорига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Шу билан бирга, 1 августгача туғилган фарзандлар учун суюнчи пули 811 365 сўм, 1 августдан кейин туғилганлар учун эса 893 513 сўм қилиб тўланади.
Статистикага кўра, 2025 йил июнь ойида Ўзбекистонда 32 184 минг нафар фуқарога бир марталик нафақа тўловлари амалга оширилди. Шундан 19 702 нафар фуқарога 15,9 млрд сўм миқдорида янги туғилган фарзанд учун суюнчи пули, 12 482 нафар фуқарога 21,3 млрд сўм миқдорида дафн этиш нафақаси берилган. Май ойига нисбатан бир ойда нафақа тўловларида ортиш кузатилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.