Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати департаменти директори Бекзод Ҳамроев Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюда ишбилармонлар ва сармоядорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида валюта ва банк тизимини либераллаштириш жараёнлари ҳақида сўзлаб берди.
"Биринчи чоракнинг охиригача сўм/рубль тўғридан-тўғри конвертациясини жорий этиш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда", - деб таъкидлади Хамроев.
Департамент раҳбари рубльни сўмга конвертацияси бизнес ҳамжамияти учун фойдали эканлигини, бу Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга ёрдам беришини таъкидлади. Доллар ва еврода ҳисоб-китоблардан қочиш молиявий операцияларни соддалаштиради ва тезлаштиради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.