Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимларининг 77 фоизи хотин-қизлар экани маълум қилинди

Бу ҳақда 23 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган гендер тенглик ва муносиб меҳнат мавзусидаги анжуманда айтилган.
👩🏻⚕️ Сенат хабарига кўра, (https://senat.uz/international-cooperation/post-781)анжуманда мамлакатда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратилгани, аёлларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланган.
👩🏻💻“Бугунги кунда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида банд бўлган аҳоли ўртасида хотин-қизлар улуши 77 фоизни, иқтисодиёт ва саноат соҳасида 46 фоизни ташкил этмоқда. Икки минг нафарга яқин хотин-қизлар давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда”, — дейилади хабарда.
👩🏻🎓Маълум қилинишича, ҳозирда олий таълим муассасаларида бакалавр йўналишида ўқиётган хотин-қизлар улуши 38 фоиздан 49 фоизга, магистратура босқичида ўқиётганлари 37 фоиздан 50 фоизга ортган.