Давлат божхона қўмитаси «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Қарор лойиҳасида давлат чегараси орқали жисмоний шахсларнинг ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини автоматлаштириш асосида янада соддалаштириш ҳамда қулайликлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Унга кўра, Давлат божхона қўмитаси 2022 йил 1 июлга қадар масофадан туриб онлайн равишда транспорт воситалари навбатларини шакллантириш имконини берувчи «Электрон навбат» ва жисмоний шахслар учун «Фаст-траcк» автоматлаштирилган ахборот тизимлари амалиётга жорий этади.
Шунингдек, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги олдиндан буюртма қилинган навбатлар асосида ҳаракатланиб келаётган жисмоний шахсларни ҳамда транспорт воситаларини белгиланган навбатлар асосида ўтказиш пунктлари орқали ўтказишни йўлга қўяди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан келишган ҳолда «электрон навбат»лар асосида ҳаракатланаётган транспорт воситалари учун автомобиль йўлларида жойлашган ўтказиш пунктларидан камида 1 километр олдин алоҳида йўлаклар ёки хўжалик юритувчи субъектларни жалб этган ҳолда жорий йилнинг сўнгига қадар автотураргоҳлар ташкил этади.
Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси дипломатик каналлар орқали мазкур қарор билан амалиётга жорий этилаётган қулайликлар тўғрисида хорижий давлатларга етказилиши таъминлайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.