Ўзбекистонда наркотик моддалар билан боғлиқ уюшган жиноятчилик учун 20 йилгача жазо белгиланади. Бу ҳақда бугун эълон қилинган президент фармонида айтиб ўтилган.
Фармонга кўра, ИИВ 2025 йил охиригача “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиши белгиланган.
Янги қонунда наркожиноятларнинг янги шакллари, усуллари ва уюшганлик даражасидан келиб чиқиб, қуйидаги қилмишлар учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилашни назарда тутувчи жиноий жавобгарликни киритилади.
Ундан ташқари Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган комплекс амалий ҳаракатлар миллий дастури тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида фаолият кўрсатувчи Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тузилади.
Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги қошида масъул вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ штаби ташкил этилади.
Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва бошқа идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар Интернет тармоғидагинаркодўконларни ҳамда гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш ҳолатларини сунъий интеллект технологиялари ёрдамида аниқлаш ва блоклашга мўлжалланган дастурларни ишлаб чиқади ва амалиётга жорий қилиш чораларини кўради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский альянс ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.