Испаниялик аралаш яккакураш устасининг UFC Freedom 250 байрам турнирининг асосий жанги бўлмай қолган Ислам Махачевга қарши тўқнашувдан қанча гонорар олмоқчи бўлгани очиқланди.
Илия Топурия россиялик билан жангни 20 миллион долларга баҳолаган. Бу ҳақда Ислам Адам Зубайраевга берган интервьюсида дунёнинг энг кучли лигаси ушбу жангни ташкил этишга уринаётгани ҳақида гапириб берди.
"Менга қўнғироқ қилишди, жанг таклиф этилди - мен рози бўлдим. Эртаси куни қайта қўнғироқ қилиб, Илия Топурия 20 миллион доллар хоҳлаганини, рад этилганини ва жанг бекор қилинганини айтишди", - деди ярим ўрта вазн тоифасидаги амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев.
Натижада "Эл Матадор"нинг рақиби дивизионнинг вақтинчалик чемпиони америкалик Жастин Гэтжи деб эълон қилинди. У эртага тонгда Америка мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган байрам тадбирининг асосий воқеасида Топурияга қарши октагонга чиқади.
Ислам Махачев эса 15 август куни Филадельфияда бўлиб ўтадиган UFC 330 турнирида октагонга қайтишни режалаштирмоқда. У ерда ярим ўрта вазн тоифасининг энг яхши жангчиларидан бирига қарши чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Ҳозирча рақиб номи расман эълон қилинмаган.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.