Ўзбекистон ҳукумати маҳкумларни жазони ўташ даврида ўқиган китоблари бўйича тест синовларидан ўтказиш тартибини тасдиқлади. Энди муваффақиятли имтиҳон топширган талабгорнинг жазо муддати қисқартирилади. Аммо тартиб умрбодга озодликдан маҳрум этилганлар учун амал қилмайди.
Ҳукумат қарорида талабгорлар тест синовларидан “Э-маҳкум” дастури орқали ўтказилиши белгиланган. Маҳкумнинг жазо муддати ҳар бир ўқиган китоби учун уч кунга, бироқ бир йилда кўпи билан 30 кунгача қисқартирилади.
Маҳкумларга ўқиган китоблари бўйича тест синовини бир йилда икки марта топшириш имкони берилади. Ҳар бир адабиёт бўйича 25 та тест ечилади (битта саволга икки дақиқа вақт ажратилади). Тестнинг ҳар бир саволи учун 4 балл берилади ва талабгорда максимал 100 балл тўплаш имкони бўлади. Агар битта адабиёт бўйича камида 70 балл тўпланса, тест синови муваффақиятли топширилган ҳисобланади.
Қарорга биноан, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳар йили Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан бирга адабиётлар рўйхати асосида тест тузади. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти маҳкумлардан адабиётларни ўқиганлиги фактини тасдиқлаш бўйича имтиҳон ўтказилишини таъминлайди.
Тест синови талабгорда тўғри маънавий ва ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Агар маҳкум тест натижаларидан норози бўлса, беш иш куни ичида ўзи ёки ҳимоячиси орқали судга шикоят йўллаши мумкин бўлади. Суд шикоятни кўриб чиқиб, натижалари бўйича қарор қабул қилади. Талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, тест синови натижалари ўзгаришсиз, шикоят эса қаноатлантирмасдан қолдирилади.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Исроилнинг яна бир расмий вакили Ynet нашрига маълум қилишича, минтақада ушбу келишув Эрон томонидан ўтказилган босим ва Қўшма Штатларнинг ён босиши натижаси ўлароқ қабул қилинмоқда.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.