АҚШ президенти Дональд Трамп бугун Исроилнинг Ливан пойтахти Бейрутга уюштирган ҳаво ҳужумларини қоралади.
Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Бугунги Бейрутга қилинган ҳужум ҳеч қачон содир бўлмаслиги керак эди, айниқса, Эрон билан тинчлик келишувига жуда яқин бўлганимизда. Исроил таҳдидлардан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, аммо у жавоб берган ҳужум жуда кичик ва маъносиз бўлиб, ҳеч ким жароҳатланмаган, жароҳатланмаган ёки ўлдирилмаган ва бу муҳим жараённи бузмаслиги керак", деб таъкидлади Америка етакчиси.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Теҳрон минтақага, жумладан, Ливанга тинчлик олиб келадиган келишувга яқин: "Барча томонлар чекинишлари керак. Исроил Ливандаги бошқа нишонларга зарба бермаслиги керак ва "Ҳизбуллоҳ" каби бошқа ҳеч бир томон Исроилга зарба бермаслиги керак. Бу узоқ ва гўзал тинчликнинг бошланиши бўлиши мумкин - келинг, уни беҳуда сарфламайлик!"
Аввалроқ Эрон парламенти раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф Исроилнинг Бейрутнинг Даҳия маҳалласига уюштирган ҳужумларидан сўнг, Қўшма Штатлар билан музокараларни давом эттириш ҳақида гапиришнинг иложи йўқлигини айтган эди.
Кеча Исроил армияси Бейрутнинг Даҳия маҳалласидаги "Ҳизбуллоҳ" нишонларига гуруҳнинг Исроил ҳудудини ўққа тутишига жавобан зарба берди. Эрон бугун Қўшма Штатлар билан имзоланадиган меморандумда қўйган асосий шартлардан бири Исроилнинг Ливанга ҳужумларини тўхтатиши.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Исроилнинг яна бир расмий вакили Ynet нашрига маълум қилишича, минтақада ушбу келишув Эрон томонидан ўтказилган босим ва Қўшма Штатларнинг ён босиши натижаси ўлароқ қабул қилинмоқда.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.