Ўзбекистонда маст ҳолда транспорт бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин

Ўзбекистонда маст ҳолда транспорт бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-ҳаракати қоидаларига янги тизимларни жорий этиш борасида қонунчиликни такомиллаштириш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
Эшитувда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров соҳадаги ишлар ҳақида маъруза қилди:

"Президент Шавкат Мирзиёев 2022-йил 11-февралдаги видеоселектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида бир қатор топшириқлар берган эди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг 5 та устувор йўналиши белгилаб берилди. Бугун шулар асосида фаолият олиб борилмоқда. Таҳлилларга кўра, йўл ҳаракати ҳодисаларининг 50 фоизи йўловчиларнинг хатоси билан содир бўлмоқда. Шу боис ҳам йўловчиларнинг, ҳам ҳайдовчиларнинг масъулияти ва маданиятини ошириш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Йўл-ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқий бўшлиқ ва зиддиятларни бартараф этиш, соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш, ҳар бир йўл-ҳаракати иштирокчиларининг қоидаларга қатъий амал қилишини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қиладиган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда бир қатор янгиликлар ўз аксини топмоқда. Жумладан, ҳайдовчиларни жавобгарликка тортиш ва рағбатлантиришнинг замонавий тизимини жорий этиш бўйича ҳам нормалар белгиланмоқда", — деди Эрали Бозоров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!