Ўзбекистонда имтиёзли кредитлар бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистонда имтиёзли кредитлар бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида пул-кредит сиёсатининг 2020 йил ва 2021-2022 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов мавзу юзасидан маълумот бериб ўтди.

«Келаси йил иқтисодга ажратадиган кредитларни ЯИМ номинал ўсиш даражасида бўлишини мўлжалламоқдамиз.

Имтиёзли кредитлар тартиби ўзгаради. Бунга қадар журналистлар айнан шу тизимни кўп бора танқид қилган эдилар. Мана, ўша кунларга етиб келдик, имтиёзли кредитлар тартибга солинади.

2020 йилдан бошлаб ЯИМдан паст даражада кредит бериш тартиби бекор қилинади. Фоиз ставкаси 16 фоиз бўлиши келишиб олинди. 2020 йилдан бошлаб барча иқтисодга ажратилаётган кредитлар бозор талабларидан келиб чиқиб берилади. Ижтимоий йўналишдаги кредитларга эса манзилли асосда, дотация сифатида маблағ ажратишга эришамиз. Бу орқали пул бозоридаги ҳолатимизни бозор принциплари асосида ташкил қилишга эришамиз.

Имтиёзли кредитлар ҳар доим кредитга бўлган талабни нореал тарзда ўсишига олиб келган. Бу орқали биз мана шу ўсишни пасайтириб, самарали фойдаланиш имконига эришмоқчимиз. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, келаси йилдан эътиборат иқтисодий самарадор бўлган лойиҳалар мунтазам молиялаштириб борилади», — деб айтиб ўтди Марказий банк бошқаруви раиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!