Ўзбекистонда гўшт нархи яна кўтарилади

Ўзбекистонда гўшт нархи яна кўтарилади

Марказий банк бунга об-ҳавони сабаб қилиб кўрсатмоқда. Жорий йил бошидан бери кузатилаётган ўзгарувчан об-ҳаво шароитлари (дала ва яйловларда сув ресурсларининг камлиги) чорва озуқаси нархларига ва такрорий сабзавот экинларини экиш жараёнига таъсир кўрсатиб, гўшт маҳсулотлари ва сабзавотлар нархларига оширувчи босим кўрсатиши мумкин.

Юқоридаги омиллар таъсирини минималлаштиришда, биринчи навбатда, истеъмол бозорларида рақобатни рағбатлантириш, бозорлар ва савдо тармоқлари кўламини кенгайтириш, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда етиштириш имкониятларининг оширилиши ва ушбу маҳсулотларни етиштириш учун зарурий ер майдонларини ҳамда сув ресурслари ажратилиши ўзининг ижобий самарасини беради, дея хабар беради Марказий банк ахборот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!