Португалиялик агент Паулу Барбоза Португалия терма жамоасининг 41 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду бу ёзда ўтаётган ЖЧ–2026 мусобақасида қатнашадиган миллий жамоа билан аллақачон хайрлашиши керак эди, деган фикрни билдирди.
«Терма жамоанинг ўз муаммолари бор. Биз Америкага кеч йўл олдик ва бу бизнинг фойдамизга эмас. Етарлича мослашиш имкониятига эга бўлмаймиз. У ерда ҳаво жуда иссиқ эканини биласиз. Шунингдек, жамоада Роберто Мартинес Криштиану Роналдудан қандай фойдаланиши масаласида ҳам муаммо бор. Афсуски, у энди 90 дақиқа давомида ўйнай олмайди.
Роналдунинг жаҳон чемпионати билан боғлиқ ўз мақсадлари бор. У рекорд ортидан қувмоқда, шахсий амбицияларга эга. Шунинг учун у майдонга тушиши кераклигини талаб қилади. Мартинес ундан қандай фойдаланишини кўрамиз. Менимча, Роналдуни 90 дақиқа давомида ўйнатиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Бу доимо буюк футболчилар билан боғлиқ муаммо бўлган. Улар жамоада катта таъсир кучига эга ва ўйин вақти талаб қилади. Агар у ўйнамаса, жамоа ичидаги муҳит ёмонлашиши мумкин. Буни ҳаммамиз тушунамиз ва шундан хавотирдамиз.
Менимча, Роналду аллақачон Португалия терма жамоаси билан хайрлашиши керак эди. 41 ёшда ҳам терма жамоага чақирилишни талаб қилиш муаммо туғдиради. Биз энг яхши моделни топмагунча, қийинчиликлар бўлиши мумкин. Роналду майдонда бўлганида, жамоа кўпроқ қийинчиликка дуч келади. Буни ҳамма тушунади, аммо ҳозирча шундай муаммо мавжуд.
Умид қиламизки, Мартинес ундан оқилона фойдалана олади. Менимча, Роналдуни ишлатиш мумкин, аммо 90 дақиқа эмас. Уни вазифани ҳал қилиш керак бўлган пайтда 30–40 дақиқага майдонга тушириш мумкин. Бу масалани жуда кўп муҳокама қиляпмиз. Эҳтимол, Мартинес уни барибир асосий таркибда майдонга туширишга ҳаракат қилади», — деди Барбоза «Чемпионат» мухбири Егор Кабак билан суҳбатда.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.
2026 йил 7 июль куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулованинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко музокаралар якунлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар.