Январь ойидаги ғайритабиий даражада паст совуқ Ўзбекистонда кузги пиёз ҳосилига таъсир қилиши мумкин, дея хабар беради EastFruit.
Эрта пиёз экиш август-сентябрь ойларида бошланади ва об-ҳаво аномалиялари бўлмаса, март-апрелда йиғиб олинади. Аммо январь аёзи туфайли унинг куртаклари бутунлай йўқ қилинди. Янгиларини шакллантириш учун қўшимча вақт керак бўлади, бу эса пишиб етиш даврининг тахминан 10-15 кунга кўпайишига олиб келади.
Vesagro консалтинг компанияси раҳбари Урмонали Усмонов таъкидлаганидек, 2022 йилда Ўзбекистонда кузги пиёз экинлари майдони Тожикистон ва Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларида бўлгани каби қарийб учдан бирига ошади.
"2022 йил август-сентябрь ойларида кузги пиёз экиладиган майдонларнинг бундай сезиларли даражада кенгайиши 2023 йил баҳорида эрта пиёз етказиб беришнинг мутаносиб равишда ошишини англатмайди. Бунинг сабаби январь аёзларининг "август" пиёзининг келажакдаги ҳосилига салбий таъсиридир, чунки бу минтақа учун ғайритабиий паст ҳароратларда узоқ вақт давомида таъсир қилиш туфайли "август" қиш пиёзи сезиларли стрессни бошдан кечирди. Натижада келажакда ҳамма ўсимликлар ҳосил қила олмайди ва бунинг натижасида 2023 йил баҳорида эрта пиёзнинг гектаридан олинадиган ҳосил ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада паст бўлиши мумкин", — деди эксперт.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 23 январь ҳолатига кўра, пиёзнинг улгуржи нархи 6,5 минг сўмни ташкил этиб, 1 январга нисбатан 2,9 минг сўмга қимматлашган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.